Ўзбекистоннинг минтақа мамлакатлари билан ҳарбий ҳамкорликдан кўзга тутган мақсади
(last modified Mon, 24 Jul 2017 09:04:16 GMT )
июл 24, 2017 14:04 Asia/Tashkent

Ўзбекистон ва Белоруссия ўртасида хавфсизлик ҳамкорликлар кенгаймоқда деган хабар икки мамлакат хавфсизлик кенгаши котибларининг Тошкентдаги учрашувларидан кейин Ўзбекистон оммавий ахборот воситларининг биринчи саҳифаларида нашр этилди.

Белоруссия хавфсизлик кенгашининг давлат котиби Станислав Зос ва Минскдаги Ўзбекистон презиентилигига тегишли бўлган хавфсизлик кенгашининг котиби Виктор Маҳмудов ўртасида икки мамлакатнинг хавфсизлик бўйича икки томонлама ҳамкорликлар шартномаси имзоланди. Ўз Дейли ахборот агентлиги бу хабарни нашр этиши билан Белоруссия ва Ўзбекистон хавфсизлик идораларининг икки томонлама ҳамкорликларини кенгайтириш бўйича шартноманинг имзоланишини икки томон ўртасида бўлган ҳамкорликларнинг энг юқори нуқтаси деб билди. Таҳлилчининг фикрига кўра, ҳақиқат шундан иборатки, Ўзбекистон собиқ президенти ислом Каримовнинг президентлик давридан кейин Ўзбекистон ўтган вақтларга қиёслаганда фарқли ва турли хавфсизлик ва сиёсий фаолиятларни ўзининг дипломатик ишчи дастурида қарор берган. Бу ёндошув ва фаолиятларда хавфсизлик ва ҳарбий тизимни мустаҳкамлаш учун Тошкентнинг амалга ошираётган сайъ-ҳаракатлари ҳамда Ўзбекистонниннг хорижий алоқалари ва  сиёсий муносибатларида ёндошувнинг ўзгаришлари мушоҳада этиладиким, бу ҳамкорликларнинг бир қисми Россия раҳбарлиги остида минтақавий муносабатларга фаол ва тасирчан кириш ва собиқ Совет Иттифоқи республикалари билан ҳамкорликларни кенгайтиришни ўзига қамраб олади. Марказий Осиё муносибатларида Қазоқистон ва Ўзбекистоннинг ўзаро рақобат қилишларига қарамасдан икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва сиёсий муносибатларни кенгайтириш учун Ўзбекистоннинг амалга оширган сайъ-ҳаракатларига қўшимча, Ўзбекистон вакилларининг Масквага қилган охирги сафари жараёнида Россия ва Ўзбекистон мудофаа вазирлари ўртасида ҳарбий ҳамкорликлар шартномасининг имзоланиши шу билан бирга бугунги кунга келиб Белоруссия ва Ўзбекистоннинг хавфсизлик етакчи расмийлари ўртасида хавфсизлик ҳамкорликлар шартномасининг имзоланиши бу фарзияларни тасдиқлайди. Шук-шубҳасиз Тошкент давлати сиёсий фаолиятларининг ишчи дастурида бундай ёндошувнинг қарор олишига сабаб бўлган муҳим омил бу Ўзбекистоннинг иқтисодий, сиёсий ва хавфсизлик эҳтиёжларини қониқтиришда Ғарб мамлакатларининг собиқ Совет Иттифоқи республикаларига муҳим ва тасирчан нуфуз топиш учун Ўзбекистондан бир восита сифатида фойдаланиш мақсади ва қарашга эга эканликларидан ўзбек расмийларининг огоҳ бўлишларидир. Ўзбекистон стратегиясининг ўзгариши ҳамда икки ва бир неча томонлама муносибатларда тасирчан рол уйнаш учун сайъ-ҳаракат қилиши ва минтақавий муносибатлар уйинчилари билан ҳамкорлик қилиш истиқболида ўз мажбуриятларига қараб амал қилувчи бир унсур сифатида Ўзбекистонни таништириш қаторида ушбу мамлакатнинг сиёсий муносибатларида қарор қабул қилиш мустақиллигини қайта тиклаш томон ҳаракат қилиши қўшни мамлакатлар билан муносибатларини қайта тиклаш ва хорижий сиёсатлари стратегиясида Тошкент муносибатларида вужудга келган ўзгаришларнинг бошқа сабабларидан бири ҳисобланади.  

Таҳлилчининг фикрига кўра, бу республиклар битлан Тошкентдавлатининг авфсизлик ва ҳарбий ҳамкорлик қилишини тарк этиш мумкин. Нотинчликларни келтириб чиқараётган мамлакат унвонида Осиёнинг жанубий минтақасида Афғонистон билан Ўзбекистоннинг қўшни мамлакат бўлиши ҳамда ИШИД террорчи гуруҳ, Толибон ва Ал-Қоида каби ифротий гуруҳлар учун бу мамлакатнинг ишончли бир маконига айлангани амалда Тошкент раҳбарлари учун ҳарбий ва хавфсизлик ҳамкорлик қилишдан бошқа бирон бир чора-тадбир қолдирмайди.

Айниқса, Ўзбекистон бундан олдин ифротий гуруҳларнинг фаолият олиб бориши шоҳидига айланган эди. Шунинг учун шундай назарга ташланадиким, Тошкентнинг янги раҳбарлари мустақил ҳамдўстлик мамлакатлари билан ҳарбий,хавфсизлик ва сиёсий барча томонлама ҳамкорликларни қайта йўлга қуйиш ва сўзнинг том маъносида ушбу мамлакатнинг хавфсизлигини таъминлашди минтақа муносибатларига фаол қатнашишдан бошқа чораси йўқ. Таҳлилчининг фикрига кўра, бу ёндошув албатта эҳтимол Россиянинг тарғибот ва ташвиқоти ёки истиқбол этиши билан минтақа республикалари Тошкентни бир намуна сифатида қарор беришлари сабабидан келиб чиққан ёндошувлар бўлиши мумкин. Қазоқистон билан ўз муносибатларини қайта тиклашда Ўзбекистон раҳбарларининг амалга оширган сайъ-ҳаракатларига қўшимча, Масква ва Тошкент ўртасида ҳарбий ҳамкорликлар шартномасининг имзоланишидан кейин эндиликда Белоруссия билан хавфсизлик ҳамкорликлар шартномасининг имзоланишини ана шу зовиядан қараш лозим.        

Ёрлиқ