Гулнора Каримованинг адвокати терговни тўхтатишни сўради
(last modified Sat, 29 Jul 2017 06:42:31 GMT )
июл 29, 2017 11:42 Asia/Tashkent
  • Гулнора Каримова
    Гулнора Каримова

Швейцариялик адвокат айтишига қараганда, у Гулнора Каримова ҳозир қаерда эканлигини билмайди ва у билан алоқага чиқишнинг имкони бўлмаган.

ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Гулнора Каримованинг адвокати Грегуар Манжа Швейцария прокуратурасидан тергов жараёнини тўхтатишни сўради, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Адвокатнинг сўзларига қараганда, у Гулнора Каримова ҳозир қаерда эканлигини билмайди ва у билан алоқага чиқишнинг имкони бўлмаган.

Бундай шароитда, адвокат Каримованинг ҳуқуқларини "қонуний суд талабига жавоб берадиган даражада" ҳимоя қила олмаслиги туфайли, у Швейцария прокуратурасидан тергов ишларини тўхтатиб туришни сўрамоқда.

Ундан ташқари, Манжа айтишига қараганда, 2016 йилнинг декабрь ойида у Гулнора Каримова билан учрашган вақтда, Каримова Ўзбекистондаги суд жараёни ҳақида адвокатга ҳеч нарса хабар қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримованинг энг катта маблаҳлари айнан Швейцарияда сақланмоқда. Ўзбекистон бош прокуратураси хабарига кўра, у ерда 777,8 млн доллар пул маблағлари, ҳамда қиймати 18,5 млн франк (19,4 млн $) бўлган вилласи бор.