Ўзбекистон аҳолиси 32,1 миллион кишидан ошди
(last modified Mon, 07 Aug 2017 09:07:50 GMT )
август 07, 2017 14:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 2017 йил 1 январь ҳолатига 32,1 млн. кишини ташкил этиб, 1991 йилга нисбатан 11,5 млн. кишига, яъни 55,9 фоизга ўсган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони тўғрисидаги статистик маълумотларнинг тарихига назар ташлайдиган бўлсак, республика аҳолиси 1926 йилда – 4,6 млн. кишини, 1939 йилда – 6,3 млн. кишини, 1959 йилда – 8,1 млн. кишини, 1970 йилда – 11,8 млн. кишини, 1979 йилда – 15,4 млн. кишини, 1989 йилда эса 19,8 млн. кишини ташкил этган.

Мазкур йилларда республика аҳолисининг жойлашуви бўйича таркибида ҳам сезиларли ўзгаришлар кузатилган, яъни 1926 йилда шаҳар аҳолисининг жами аҳоли сонидаги улуши – 21,9 фоизни ташкил этган бўлса, ушбу кўрсаткич 1939 йилда – 23,4 фоизни, 1959 йилда – 33,6 фоизни, 1970 йилда – 36,6 фоизни, 1989 йилда – 40,7 фоизни, 2017 йил 1 январ ҳолатига келиб эса – 50,6 фоизни ташкил этди.