Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
(last modified Wed, 16 Aug 2017 14:50:45 GMT )
август 16, 2017 19:50 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
    Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда хорижга чиқиш стикерларини бекор қилинади ва янги хорижга чиқиш паспорти жорий этилади, дейилган

     Ўзбекистон фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортлари 2019 йилнинг 1 январидан жорий этилади. Чиқиш стикерини расмийлаштириш ҳам шу санадан бошлаб бекор қилинади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шу ҳақдаги фармонни имзолади. Фармон матни давлат раҳбари сайтида келтирилган. 

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йил намунасидаги амалдаги биометрик паспорти шахсни ва эгасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат саналади, ҳамда Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилади. Ўзбекистон фуқаролари кириш учун чиқиш визасини расмийлаштириши талаб этилмайдиган давлатлар ҳудудига 2011 йил намунасидаги биометрик паспорт орқали 2021 йилнинг 1 январига қадар кириши мумкин. Виза режимидаги мамлакатга кириш учун амалдаги биометрик паспортдан ундаги хорижга чиқишга рухсат берувчи стикернинг муддатига якунига қадар фойдаланиш мумкин.

Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг давлат стандарти Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 йилнинг 1 декабрига қадар тасдиқланади.