Ўзбекистон ҳарбий делегацияси Россия махсус бўлинмаларининг (спецназ) тайёргарлик жараёни билан танишади
(last modified Sat, 19 Aug 2017 09:32:15 GMT )
август 19, 2017 14:32 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ҳарбий делегацияси
    Ўзбекистон ҳарбий делегацияси

TOШКЕНТ, 18 август — Sputnik. 23 августдан 26 августгача Ўзбекистон ҳарбий делегацияси Самара вилоятида Россия махсус бўлинмаларининг (спецназ) тайёргарлик жараёни билан танишади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон бош штаби ва Қуролли Кучлар академияси офицерлари Волгабўйидаги Марказий ҳарбий округнинг бирлашма ва ҳарбий қисмларига ташриф буюришади, тактик машғулотларда иштирок этишади, махсус операцияларни режалаштириш, ўтказиш ва ҳар томонлама таъминлаш бўйича тажриба алмашишади.

Мазкур ташриф Ўзбекистон ва Россия Мудофаа вазирликларининг 2017 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик борасидаги режасига асосан амалга оширилмоқда.

Илгарироқ Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-полковник Владимир Зарудницкий ва Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-полковник Қобул Бердиев ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқлашганди.