Жосуслик қилган ўзбекистонлик аёл 10 йилга қамалди
(last modified Wed, 23 Aug 2017 07:25:19 GMT )
август 23, 2017 12:25 Asia/Tashkent
  • 10 йилга қамалди
    10 йилга қамалди

ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Тожикистон фойдасига жосуслик қилгани учун ўзбекистонлик аёл 10,5 йилга қамоқ жазосига маҳкум этилди, деб хабар қилди Спутник Тожикистон ТаджикТА агентлигига таянган ҳолда.

Ўзбекистон ҳарбий суди Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида яшовчи 36 яшар Алена Кимни Тожикистон фойдасига жосуслик қилганликда айбдор деб топди ва 10 йилу 6 ой қамоққа маҳкум қилди", — дейилган хабарда.

Судланувчи Ўзбекистон Жиноят кодексининг "Давлатга хоинлик" моддаси бўйича жиноят содир этганликда айбдор деб топилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқароси жосуслик, давлат сири бўлган маълумотларни ўзга давлатга тақдим этганлик ҳамда давлат хавфсизлигига таҳдид солган ҳаракатларни амалга оширганликда айбланган.

 

Судланувчи аёлнинг қариндошлари айтишича, ушбу айбловлар Ким Тожикистонга ишлашга борганлиги учунгина қўйилган. Аниқ бўлишича, аёл Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида жойлашган ресторанларнинг бирида официант бўлиб ишлаган.