Баджаҳл ота ӯғлини ёқиб юборди
август 25, 2017 11:17 Asia/Tashkent
Фарғона вилоятининг Бағдод туманида яшовчи 51 ёшли Қурбонали Фозилов жаҳл устида 27 яшар ӯғлининг устига бензин сепиб, ёқиб юборди.
ОАВнинг хабарига кӯра ота-ӯғил ӯртасидаги жанжалга машина сабаб бӯлган. Ота қаергадир бормоқчи бӯлади, аммо ӯғилнинг ҳам якровлиги тутиб, машина калидини отасига бермайди.
Хуллас, баданининг 50 фоизи куйган саркаш ӯғилнинг жонини сақлаб қолиш учун шифокорлар тер тӯкишяпти.
Ҳодиса жойидан қочиб яширинган баджаҳл ота эса аллақачон, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қӯлга олинган. Тергов ишлари давом этмоқда.