август 28, 2017 12:41 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев
    Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сентябрь ойи бошида Қирғизистонга ташриф буюради.

Бу ҳақда Қирғизистондаги маҳаллий нашрлар мамлакат президенти Алмазбек Атамбаевга асосланиб хабар беришмоқда.

Кун.ўз сайтига кўра, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Ўш вилоятида халқ вакиллари билан учрашувда кейинги ҳафтада Ўзбекистон президенти ташрифи кутилаётгани ҳақида маълум қилган.

«Яқинда мамлакатимизга Ўзбекистон бош вазири келганди. Бу Ўзбекистон бош вазири 26 йил ичида илк бор мамлакатимизга келиши бўлганди», - дея эслаб ўтган Атамбоев.

Қирғизистон президенти чегараларни делимитация ва демаркация қилиш бўйича ишлар давом эттирилаётганини қўшимча қилган

«Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадаги участкаларнинг 84 фоизида бу борадаги ишлар якунланиб, масалалар ҳал этилди», - деган у.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Бишкекда бўлиб ўтган икки давлат бош вазирлари учрашувида Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев сентябрь ойида Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштиргани ҳақида маълум қилганди.

Ёрлиқ