август 29, 2017 09:57 Asia/Tashkent
  • БМТ Бош Ассамблеяси сессиясининг биринчи куни АҚШ ва Ўзбекистон президентлари нутқ сўзлайди
    БМТ Бош Ассамблеяси сессиясининг биринчи куни АҚШ ва Ўзбекистон президентлари нутқ сўзлайди

Бош Ассамблеясининг умумсиёсий мунозаралари 19 сентябрь куни БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ва Бош Ассамблея 72-сессияси раиси Мирослав Лайчак нутқлари билан бошланади

БМТ Бош Ассамблеясининг умумсиёсий мунозаралари 19 сентябрь куни БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ва Бош Ассамблея 72-сессияси раиси Мирослав Лайчак нутқлари билан бошланади, деб ёзади «1news.uz».

Биринчи куни трибунага АҚШ президенти Дональд Трамп, Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Арманистон, Боливия, Афғонистон, Бразилия, Исроил, Польша, Франция ва бошқа мамлакатлар президентлари кўтарилади.

Бош Ассамблеядаги мунозаралар 25 сентябргача давом этади. Охирги куни қатор мамлакатлар, шу жумладан, КХДР ва Сурия ташқи ишлар вазирлари чиқиш қилиши кутилмоқда.

Ёрлиқ