Мьянмадан Бангладешга қочган роҳинжаларнинг сони салкам 300 минг кишига етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i23071-Мьянмадан_Бангладешга_қочган_роҳинжаларнинг_сони_салкам_300_минг_кишига_етди
Ҳозирги вақтда Бангладешнинг Мьянма билан чегарасидаги қочоқлар лагерлари одамлар билан тўлиб кетгани айтилмоқда
(last modified 2025-12-24T06:07:30+00:00 )
сентябр 10, 2017 10:16 Asia/Tashkent
  • Мьянмадан Бангладешга қочган роҳинжаларнинг сони салкам 300 минг кишига етди
    Мьянмадан Бангладешга қочган роҳинжаларнинг сони салкам 300 минг кишига етди

Ҳозирги вақтда Бангладешнинг Мьянма билан чегарасидаги қочоқлар лагерлари одамлар билан тўлиб кетгани айтилмоқда

Қарийб 290 минг роҳинжа мусулмонлари Ракхайн штатида давом этаётган низолар сабаб Мьянмадан Бангладешга қочиб ўтди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда. 

БМТнинг Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси маълумотларига кўра, қочоқлар сони 6 сентябрь, чоршанба кунидан кескин ошган.

Ҳозирги вақтда Бангладешнинг Мьянма билан чегарасидаги қочоқлар лагерлари одамлар билан тўлиб кетгани айтилмоқда.