Ўзбекистонда давлат бошқаруви тизими тубдан ислоҳ қилиниши кутилмоқда
Ўзбекистонда давлат бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг 6 та асосий йўналиши белгилаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» ни қонунни имзолади.
Фармон билан Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси нормаларини амалий рўёбга чиқариш бўйича 40 дан ортиқ аниқ тадбирларни назарда тутувчи «Йўл харитаси» тасдиқланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини амалга ошириш бўйича комиссия ҳамда давлат бошқаруви тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилди.
Шу билан бир қаторда, Комиссияга давлат бошқаруви тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш жадвалини тасдиқлаш вазифалари юклатилди, унга асосан 100 дан ортиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш режалаштирилди.
Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясида давлат бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг 6 та асосий йўналиши белгилаб берилди.
Биринчи йўналиш ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг институционал ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга бағишланган.
Иккинчи йўналиш ижро этувчи ҳокимият органларининг вазифаларини, уларни амалга ошириш механизмлари ва жавобгарлик соҳаларини аниқлаштиришни назарда тутади.
Учинчи йўналиш иқтисодиёт тармоқларига маъмурий таъсирни қисқартириш ва бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш ҳисобланади.
Тўртинчи йўналишда, жумладан, қуйидагилар орқали вертикал бошқарув тизими ва ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамкорлигининг механизмларини такомиллаштириш назарда тутилган
Бешинчи йўналиш давлат бошқаруви тизимига стратегик режалаштиришнинг замонавий шакллари, инновацион ғоялар, ишланма ва технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олган.
Сўнгги олтинчи йўналишда профессионал давлат хизматининг самарали тизимини шакллантириш, шунингдек, коррупцияга қарши курашишнинг таъсирчан механизмларини ўрнатиш белгиланган
Ушбу қонунда ислоҳ қилиниши таъкидланган ижтимоий муҳим масалалар ва бошқарув тизимини тубдан ислоҳ қилиш мавзусига эътибор бериб, Ўзбекистон президентини халқаро миқёсидаги сиёсий ўйинчилар билан муносабатларни кенгайтириш орқали халқаро миқёсида мамлакат рейнтингини оширишга саъй -ҳаракат қилиши билан бир пайтда, фуқаролик ҳуқуқларни риоя қилишга таяниб, мамлакат бошқарув тизимини ислоҳ қилиб, маданий ва ижтимоий эркинликларни қайта тиклаш пайида бўлганини ҳам пайқаш қийин эмас.
Бироқ Ўзбекистонда ижтимоий ва фуқаролик ҳуқуқлар ва эркинликларни қайта тиклаш ёнида халқаро миқёсида Ўзбекистон обру- эътибори ва рейтингини баланд кўтариш мавзуларига алоҳида эътибор бераётгани сезилмоқда.
Ижтимоий ва маданаий эркинликларга аҳамият бериш ва давлат бошқарув тизимини ислоҳ қилишдан Мирзиёевнинг асосий мақсади нимадан иборат бўлганидан қатъий назар, ушбу ҳатти -ҳаракатлар Ўзбекистон давлатидаги ўзгаришлар ва ислоҳотлардан дарак бермоқда.
Бироқ Мирзиёевнинг мақсади давлат бошқарув тизимини ислоҳ қилишдан олдин иқтисодий, сиёсий ва маданий тармоқлар лойиҳаларида ўзгартиришлар киритиш ва бу масалага ишонтириш эканлигини назарга ташланмоқда.
Бу масала ҳатто ташқи сиёсат ва ташқи иқтисод арсарларини ҳам қамраб олишини имкони бор.
Кун. ўз сайтига кўра, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини амалга ошириш бўйича комиссия ҳамда давлат бошқаруви тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилди.
Комиссия ишчи гуруҳлар томонидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этади, шунингдек, Маъмурий ислоҳотлар концепцияси ва «Йўл харитаси»нинг тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши устидан қатъий назорат олиб боради.
Шу билан бир қаторда, Комиссияга давлат бошқаруви тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш жадвалини тасдиқлаш вазифалари юклатилди, унга асосан 100 дан ортиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш режалаштирилди.