Алмазбек Атамбоев октябрь ойи бошида Тошкентга ташрифни амалга оширишни режалаштирган
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i23217-Алмазбек_Атамбоев_октябрь_ойи_бошида_Тошкентга_ташрифни_амалга_оширишни_режалаштирган
Алмазбек Атамбоевнинг Тошкентга ташрифни қачон амалга ошириши маълум қилинди
(last modified 2018-08-22T17:52:04+00:00 )
сентябр 13, 2017 13:55 Asia/Tashkent
  • Алмазбек Атамбоев
    Алмазбек Атамбоев

Алмазбек Атамбоевнинг Тошкентга ташрифни қачон амалга ошириши маълум қилинди

Бу маълумотни «24.kg» агентлиги давлар раҳбари аппаратидаги манбага асосланган ҳолда тарқатган.

Кун.ўз сайтигакўра,  Қирғизистон раҳбари Ўзбекистонга жавоб ташрифини амалга оширади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафтада Бишкекка ташрифи вақтида қўшни давлат раҳбарини Тошкентга таклиф қилганди. Шавкат Мирзиёев Атамбоевга Бишкекка сафари якунлари бўйича миннатдорчилик мактуби йўллаган.

«Сизнинг Ўзбекистонга икки давлатнинг кўплаб соҳалардаги ҳамкорлигини чуқурлаштириш йўлидаги мулоқотни давом эттириш учун жавоб ташрифи амалга оширишингизни сабрсизлик билан кутамиз», — дейилган мактубда.