БМТ Бош Ассамблеясида Тожикистон ва Қирғизистон президентлари билдирган изҳоротлари
Тожикистон президенти БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида терроризм ва Шимолий Корея бўҳронига нисбатан Душанбе давлатининг позициясини баён қилди.
Тожикистон президентлик сайтининг кечанги хабарига кўра, Имомали Раҳмон ўз чиқишида дунё мамлакатларини терроризм ва экстремизга қарши муштарак тарзда кураш олиб боришга чақирди.
У шунингдек Тожикистон мамлакати Афғонистон билан 1 минг 400 километр муштарак чегарага эга бўлганига тўхталиб, бу мамлакат хавфсизлиги бутун минтақа хавфсизлиги маъносидадир деб қўшимча қилди.
Тожикистон президенти барча мамлакатларни биргаликда гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш олиб бориши зарурлигини айтди.
У Шимолий Корея бўҳронига ишора қилиб деди: бу масалага нисбатан Тожикистон позицияси шудирки уни фақат тинчлик ва музокара йўли ҳамда БМТ чорчубасида ҳал қилиш керак.
Кеча Қирғизистон президенти Алмазбек Атумбаев ҳам БМТ Бош Ассамблеясининг йиллик сессиясида сўзлаган нутқида Мянма ғарбида роҳингиялик мусулмонларни оммавий қирғин этилаётганлигини кескин қоралади. У шунингдек бу мамлакатдаги барча гуруҳларни Мянма вазиятини яхшилаш учун тинчлик музокалардан фойдаланашини сўради.