Татаристон президенти Ўзбекистонга сафар қилди
-
сафар қилди
23 сентябрь куни Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихонов Самарқандга келди.
ЎзА хабарига кўра, Самарқанд халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Туробжон Жўраев кутиб олди.
Кун.ўз сайтига кўра, Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихонов 24 сентябрь куни Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишни, Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари, тарихий обидалари билан танишишни режалаштирган. У куннинг иккинчи ярмида Тошкентга келади. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Ўзбекистонда истиқомат қилаётган татар миллатига мансуб фуқаролар билан учрашади, Татаристон санъат усталари иштирокидаги концерт дастурини томоша қилади.
Шу куни Р.Миннихонов пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида ташкил этиладиган Ўзбекистон – Татаристон ишбилармон доиралари вакиллари қўшма бизнес-форумида қатнашади.