Абдулазиз Комилов Гюнтер Оверфелдни қабул қилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i23911-Абдулазиз_Комилов_Гюнтер_Оверфелдни_қабул_қилди
Абдулазиз Комилов Германия Федератив Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гюнтер Оверфелдни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
(last modified 2018-08-22T13:22:16+00:00 )
сентябр 27, 2017 10:44 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов
    Абдулазиз Комилов

Абдулазиз Комилов Германия Федератив Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гюнтер Оверфелдни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Кун.ўз сайтигаькўра, учрашув 27 сентябрь бўлиб ўтган ва элчи вазирга ишонч ёрлиқларининг нусхаларини тақдим этган.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорлик, жумладан, «Ўзбекистон-Европа Иттифоқи» шаклидаги алоқалар ҳамда халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги муносабатлар ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.

Учрашувда Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг ноябрь ойида Германияга ташрифи муддати ва дастури, турли даражалардаги бўлажак бошқа икки томонлама алоқалар жадвали юзасидан фикр алмашилди.