Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга ташриф буюради
(last modified Thu, 05 Oct 2017 05:43:44 GMT )
октябр 05, 2017 10:43 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга ташриф буюради
    Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга ташриф буюради

Илгарироқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакат президенти Жанубий Корея ва Японияга давлат ташрифини амалга оширишини маълум қилганди

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Жорий йилда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташриф буюриши кутилмоқда. 

"Биласизми, ўтган йили фожиали воқеа юз берди — Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафот этди. Биз унинг ташрифига тайёргарлик кўргандик. Лекин мазкур воқеа режаларимизни ўзгартириб юборди. Биз Ўзбекистон президентини Озарбайжонга таклиф қилиб, мактуб юбордик ва бу таклиф бажонидил қабул қилинди. Ташриф шу йил амалга оширилиши айтилди", — деди Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Гусейн Гулиев.

Илгарироқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакат президенти Жанубий Корея ва Японияга давлат ташрифини амалга оширишини маълум қилганди.

 

Ёрлиқ