Ўзбекистонлик таэквондочилар Малайзияда 3та медални қўлга киритишди
(last modified Wed, 11 Oct 2017 08:58:19 GMT )
октябр 11, 2017 13:58 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Таеквондо’нинг WTF йўналиши бўйича Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги 2nd Malaysia Open International Taekwondo Championship 2017 мусобақасида Ўзбекистон шарафини 7 нафар жажжи спортчилар ҳимоя қилди.

Кун.ўз сайтига кўра, 53 давлатдан ташриф буюрган спорт усталари ичида Дадамухаммедов Темурбек (27 кг. вазнда) ва Абдуллаев Абусуфён (27 кг. вазнда) бронза ва кумуш медалига эга бўлишган бўлса, Мирёкубов Мираброр (30 кг. вазнда) финалгача 6 жанг ўтказиб уларнинг барчасида ишончли ғалабага эришди. Мираброрбек финалда индонезиялик рақиби устидан ишончли ғалаба қозониб, мусобақа давомида кўрсатган жанг маҳорати юқори баҳоланди ва мусобақада энг зўр техникага эга спортчиси деб тан олиниб, қўшимча мукофотга эга бўлди.

Ёрлиқ