Ўзбекистон Хўжандда савдо маркази очди
октябр 12, 2017 11:23 Asia/Tashkent
Савдо маркази саноат ва озиқ-овқат маҳсулотларини, қурилиш материаллари ва автомобиль қисмларини, турли хил ичимликлар, спорт буюмлари ва заргарлик буюмлари билан савдо қилади
Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон савдо маркази очилди. Бу ҳақда Тожикистон ОАВларига таяниб, UzDaily хабар берди.
Савдо маркази саноат ва озиқ-овқат маҳсулотларини, қурилиш материаллари ва автомобиль қисмларини, турли хил ичимликлар, спорт буюмлари ва заргарлик буюмлари билан савдо қилади.
Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси Шоқосим Шоисломов савдо марказининг очилишида иштирок этди.
Asia-Plus нашрининг ёзишича, 75 сомони (69 минг сўмга яқин)га эркаклар кўйлаги, камар ва галстук сотиб олган Ўзбекистон элчиси савдо марказининг илк харидори бўлди.