ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирлари томонидан Қўшма баёнот имзоланди
(last modified Sat, 21 Oct 2017 08:13:55 GMT )
октябр 21, 2017 13:13 Asia/Tashkent
  • ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирлари
    ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирлари

2017 йил 20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раислигида Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар адлия вазирларининг бешинчи мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Кун.ўз сайтига кўра,мажлисда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар вакиллари – Ҳиндистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлари, Хитой Халқ Республикаси адлия вазири ўринбосари ҳамда ШҲТда кузатувчи мақомига эга давлатлар – Афғонистон Ислом Республикаси, Беларусь Республикаси ва Эрон Ислом Республикаси адлия вазирлари иштирок этди. 

Шунингдек, ШҲТ Бош котиби ўринбосари ва ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси директори ўринбосари қатнашди. 

Мажлисда ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирларининг қонун устуворлиги, фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ушбу соҳада тажриба алмашиш борасидаги ҳамкорлигини янада фаоллаштиришга қаратилган қатор долзарб масалалар кўриб чиқилди. 

Ёрлиқ