Туркия фуқаролари учун Ўзбекистонга кириш визаси олиш осонлаштирилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i24918
Ўзбекистонга ишбилармонлик ёки сайёҳлик мақсадида келаётган Туркия фуқаролари учун визалар уч кун ичида расмийлаштириладиган бўлди.
(last modified 2018-10-15T16:10:25+00:00 )
октябр 22, 2017 10:44 Asia/Tashkent
  • Туркия фуқаролари учун Ўзбекистонга кириш визаси олиш осонлаштирилди
    Туркия фуқаролари учун Ўзбекистонга кириш визаси олиш осонлаштирилди

Ўзбекистонга ишбилармонлик ёки сайёҳлик мақсадида келаётган Туркия фуқаролари учун визалар уч кун ичида расмийлаштириладиган бўлди.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 октябрь куни “Туркия Республикаси фуқаролари учун виза олиш жараёнини осонлаштириш тўғрисида”ги 3347-сонли қарорни имзолади, деб хабар қилмоқда Давлат Туризм қўмитаси.

Бундан буён Ўзбекистонга бир йилгача муддатга келаётган Туркия фуқароларига кўп мартали визалар уч кун ичида расмийлаштирилади. Шу билан бирга, Ўзбекистондан жимоний ёки юридик шахсдан таклифнома юбориш талаби бекор қилинди.

Ҳужжатда айтилишига кўра, у Ўзбекистон ва Туркия орасида сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Ўзбекистонга бир ойгача муддатга, сайёҳлик мақсадида келаётган Туркия фуқаролари ҳам уч кун ичида виза олишлари мумкин бўлади. Бундан буён туристик ваучер ва таклифнома талаб қилинмайди.