Ўзбекистондан Мисрга учган биринчи тўхтовсиз парвоз
(last modified Sun, 22 Oct 2017 14:39:49 GMT )
октябр 22, 2017 19:39 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистондан Мисрга учган
    Ўзбекистондан Мисрга учган

22 октябрь куни Ўзбекистондан Мисрга учган биринчи тўхтовсиз парвоз Шарм аш-Шайх курорт шаҳрига жўнаб кетди.

Кун.ўз сайтига кўра,самолёт бортида 188 нафар сайёҳ ҳамда маҳаллий сайёҳлик агентликларининг вакиллари бўлиб, икки халқ ўртасида ушбу соҳани ривожлантириш масалалари янги босқичга чиққанига гувоҳ бўлиш мумкин.

Ахбор ал-Ём нашрининг ёзишича, октябрь ойининг сўнгида ҳам яна бир марта шундай парвоз амалга оширилади. “Бу Миср давлати учун ҳам янги имконият, Ўзбекистон эса биз учун янги сайёҳлик маркази бўлиши мумкин”, дейилади хабарда.