октябр 25, 2017 19:44 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Анқарада Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашди
    Шавкат Мирзиёев Анқарада Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашди

Учрашув олдидан Ўзбекистон Президентини кутиб олиш расмий маросими бўлиб ўтган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Анқарада Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашди.

Учрашув олдидан Ўзбекистон Президентини кутиб олиш расмий маросими бўлиб ўтган.

Маросим давомида Ўзбекистон ва Туркия мадҳиялари янграган. Мирзиёев ва Эрдўғон фахрий қоровул олдидан ўтган.

Аввалроқ, Ўзбекистон президентини «Эсенбоға» аэропортида Туркия бош вазири ўринбосари Бекир Бўздоғ ва бошқа расмий шахслар кутиб олишгани ҳақида хабар берилган эди.

Ёрлиқ