Обамани ўлдирмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси 15 йилга қамалди
(last modified Sat, 28 Oct 2017 05:49:22 GMT )
октябр 28, 2017 10:49 Asia/Tashkent
  • Обамани ўлдирмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси
    Обамани ўлдирмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси

Барак Обамани ўлдирмоқчи бўлган Абдурасул Жўрабоев ИШИД террорчилик ташкилотини қўллаб-қувватлагани ва ташкилотга аъзо бўлиш ниятида бўлгани учун 15 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилди

Кун.ўз сайтининг хабар беришича, Нью Йорк суди Ўзбекистон фуқароси Абдурасул Жўрабоевни ИШИД террорчилик ташкилотини қўллаб-қувватлагани ва ташкилотга аъзо бўлиш ниятида бўлгани учун 15 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этди. Бу ҳақда АҚШ адлия вазирлиги сайтида маълум қилинмоқда

Вазирлик хабарига кўра, Нью Йоркнинг Бруклин туманида истиқомат қилувчи Жўрабоев 2014 йилдаёқ гуруҳ сайтларидан бирида худкуш бўлиш истагини билдириб, президент Барак Обамани ўлдириш ниятини изҳор қилган. 

«Айбланувчи ИШИД номидан зўравонлик қилишга аниқ қасд қилган ва АҚШ ҳудуди ҳамда ташқарисида фаолият юритишга тайёр бўлган», — дейилади прокурор ёрдамчисининг айблов хулосасида. 

Жўрабоев 2015 йили Жон Кеннеди аэропортида ушланган.

Ёрлиқ