ноябр 02, 2017 19:05 Asia/Tashkent
  • Дональд Трамп
    Дональд Трамп

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Америка Қўшма штатлари президенти Дональд Трамп ўзининг Twitterида - Сайфулла Саипов ўлим жазосига лойиқ деб ёзди.

Нью Йорклик террорчи ўз палатасига ИД* байроғини осишни сўради. У 8 кишини ўлдирди яна 12 кишини оғир яралади. Бунинг учун унга ўлим жазоси берилиши керак!", — деб ёзди Трамп ўз Twitterида.

​ФБР хабарига кўра Саипов террорчиликда айбланмоқда ва унга бир умрлик қамоқ жазоси ёки ўлим жазоси берилиши мумкин. У террорчилик учун атайлаб Хэллоуин кунини танлаган, чунки ушбу кунда кўчада одамлар кўпроқ бўлишини билган. Саипов айтишига қараганда, террорчилик қилишга уни ИДнинг тарғиботи ундаган.

Ёрлиқ