Ўзбекистон президенти Россия бош вазирини қабул қилди
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Айни дамда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия бош вазири Дмитрий Медведев Ўзбекистон Сенати биносида учрашув ўтказишмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Россия орасида бир неча икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Тошкентда Россия делегациясининг ташрифи бўлиб ўтмоқда. Делегация таркибига бош вазир биринчи ўринбосари Игорь Шувалов, ўринбосари Дмитрий Рогозин, Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин, Савдо ва саноат вазири Денис Мантуров ва Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденевлар кирган.
Дмитрий Медведевнинг Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашуви бўлиб ўтган.Ундан сўнг “Бугун ҳақиқатдан ҳам жуда кўп ҳужжатлар имзоланади”, — деди Медведев.