Тошкент ва Ереванни боғловчи тўғридан-тўғри авиарейсни очиш масаласи муҳокама қилинди
ноябр 06, 2017 11:23 Asia/Tashkent
Ушбу масала Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг Арманистон бош вазири Карен Карапетян билан Тошкентдаги музокаралари давомида муҳокама қилинди.
Кун.ўз сайтига кўра, Карапетяннинг айтишича, унинг давлати Ўзбекистон билан алоқаларни фаоллаштиришдан манфаатдор.
Икки давлат бош вазирлари туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш имкониятини муҳокама қилишган. Шунингдек, дипломатик ваколатхоналар очилиши масалалари кўриб чиқилган.
Арипов ва Карапетян икки томонлама миуносабатларга янги импульс беришга келишиб олишди, бу эса ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий алоқаларни фаоллаштиришга олиб келади.