ноябр 10, 2017 20:20 Asia/Tashkent
  • Самарқандда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтди
    Самарқандда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтди

Учрашувда вазирлар томонидан Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги 2018—2019 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури имзоланган.

Самарқандда 10 ноябрь куни, «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» мавзуидаги халқаро конференция доирасида минтақадаги беш мамлакат ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов, Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳмонов, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев, Тожикистон ТИВ раҳбари Сирожиддин Аслов, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов қатнашган.

Мазкур учрашув арафасида Абдулазиз Комилов туркманистонлик ҳамкасби Рашид Мередов билан учрашиб, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шерикчилик тўғрисидаги Битим ратификация ёрлиқларини ўзаро алмашиш ҳақидаги баённомани имзолаган.

Ушбу битим Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи давомида — 6 март куни имзоланган эди. Битим ратификация ёрлиқлари ўзаро алмашилган кундан бошлаб кучга киради.

Ёрлиқ