ноябр 11, 2017 11:31 Asia/Tashkent
  • Федерика Могерини
    Федерика Могерини

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро конференция давомида Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини ва Марказий Осиё мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари ўртасида 2018-2019 йилларда ҳамкорлик дастурини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган "Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик" мавзуидаги халқаро конференция биринчи кунининг асосий тадбирлари куннинг биринчи ярмида ўтказилган бўлса, куннинг иккинчи ярмида навбатдаги сессиялар ва брифинглар бўлиб ўтмоқда.

Маросимда Марказий Осиё мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари — Абдулазиз Комилов (Ўзбекистон), Қайрат Абдураҳмонов (Қозоғистон), Рашид Мередов (Туркманистон), Эрлан Абдилдаев (Қирғизистон), Сирожиддин Аслов (Тожикистон) ҳамда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Фредерика Могерини иштирок этди.

 

Ёрлиқ