Ўзбекистон маъҳад ва мадрасаларида Қуръони Карим курслари очиш бўйича қарор қабул қилинди
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус билим юртлари қошида барча хоҳловчилар учун Қуръон ва араб тилини ўрганиш бўйича пулли ўқув курслар очилади
Ўзбекистонда Қуръон ва араб тилини ўрганиш бўйича пулли ўқув курслар очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 13 ноябрдаги буйруғида қайд этилган.
Ҳужжат матнига кўра, тайёрлов курслари пуллик бўлиб, унда Қуръони карим, тажвид ва араб тиллари ўқитилади. Ҳар бир гуруҳда 15 нафаргача ўқувчи бўлиши белгиланган. Гуруҳлар кўпи билан тўрттагача ташкил этилиши қайд этилган.
Ўқув курслар маҳаллий ҳокимиятлар билан келишган холда шакллантирилиши алоҳида таъкидланган. Ҳужжатда қайд этилишича, курс 1 декабрдан бошланиб, 6 ой давом этади. Ўқиш нархи 1,5 миллион сўмни ташкил қилади.