ноябр 15, 2017 14:01 Asia/Tashkent
  •  Ўзбекистон маданияти кунлари
    Ўзбекистон маданияти кунлари

Туркманистонда Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш учун 57 кишидан иборат делегация Туркманистон давлат маданият марказининг Мақом саройида Ўзбекистон маданияти кунларининг тантанали очилиш маросимини ўтказди.

Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизматига таяниб Кун.ўз хабар қилган

16 ноябрга қадар давом этиши режалаштирилган маданият кунларида иштирок этиш учун Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Сардор Раҳимхон, Юлдуз Турдиева, Жэнисбек Пиязов, Зиёда Қобилова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган сухандон Дилдора Рустамова ҳамда "Наврўз" рақс ансамбли Туркманистонга ташриф буюрган. 

Катта ва кичикни бирдек хурсанд этган мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 мартдаги П-4882-сон фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган. 

Шунингдек, ​ЮНЕСКО, Қозоғистон маданият вазирлиги, Қозоғистондаги Туркистон шаҳар ҳокимлиги, Халқаро Турксой ташкилоти томонидан “Туркийзабон халқларнинг 2017 йилда маданий маркази” деб эътироф этилгин Туркистон шаҳрида “Туркий халқлар амалий санъати" фестивали ўз якунига етди.

Ёрлиқ