Прокуратура органларининг янги тузилмаси тасдиқланди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i2572-Прокуратура_органларининг_янги_тузилмаси_тасдиқланди
Ўзбекистон президентининг 8 августдаги фармони билан Бош прокуратура, Бош прокуратура қошидаги солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий даромадларни қонунийлаштиришга қарши кураш департаменти, Ҳарбий прокуратура ва Ҳарбий прокуратура аппаратининг янгиланган ташкилий ва штат тузилмалари тасдиқланди. Бу ҳақда Кун. Уз сайти хабар берган.
(last modified 2018-08-22T13:17:16+00:00 )
август 16, 2016 15:08 Asia/Tashkent
  • Бош прокуратура
    Бош прокуратура

Ўзбекистон президентининг 8 августдаги фармони билан Бош прокуратура, Бош прокуратура қошидаги солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий даромадларни қонунийлаштиришга қарши кураш департаменти, Ҳарбий прокуратура ва Ҳарбий прокуратура аппаратининг янгиланган ташкилий ва штат тузилмалари тасдиқланди. Бу ҳақда Кун. Уз сайти хабар берган.

Прокуратура органлари (Ҳарбий прокуратурадан ташқари) бошқарув персоналининг умумий сони 3937 кишигача (бунгача 4 754), жумладан Департаментники 1076 кишигача (бунгача 1193) қисқартирилди.

Бош прокуратура тузилмасида янги — Бош прокурор ёрдамчиси лавозими пайдо бўлди, шунингдек, иккита янги бўлинма шакллантирилди.

Солиқ қонунчилигига риоя қилиниши устидан назорат бўйича бўлим тугатилди.

Бош прокуратурадаги терговчи ходимлар сони 199 нафардан 222 нафарга ошган.