Хушхабар! Ўзбекистон меҳмонхоналарида Қуръон ва жойнамозлар қўйилади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i25933
Туристик хизматлари оширилмоқда
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
ноябр 25, 2017 18:22 Asia/Tashkent
  • Хушхабар! Ўзбекистон меҳмонхоналарида Қуръон ва жойнамозлар қўйилади

Туристик хизматлари оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси «Туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази» Давлат унитар корхонаси томонидан янги давлат стандарти —  Oʻz DSt 3220:2017 «Туристик хизматлар. Жойлаштириш воситалари. Умумий талаблар» ишлаб чиқилди, деб хабар бермоқда Uzbektourism.uz.

2018 йил 1 январдан эътиборан расман кучга кирадиган қоидаларга кўра ҳар бир меҳмонхонада диний китоблар, жумладан, мусулмонлар учун Қуръони карим ва ибодат қилиш учун жойнамоз (хоналарнинг камида 10 фоизида) ва Макка йўналиши (қибла) ни кўрсатувчи белги (хоналарнинг энг камида 30 фоизида) бўлиши шарт этиб белгиланган.