Осиё тараққиёт банки Ўзбекистоннинг тиббий-санитария соҳасини яхшилаш учун 45 миллион $ ажратади
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Осиё тараққиёт банки директорлар кенгаши қишлоқ жойларда аҳолига тиббий-санитария ёрдам сифатини яхшилаш мақсадида 45 миллион доллар ажратишни тасдиқлади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.
ОТБнинг 2004 йилдан бири соғлиқни сақлаш соҳасида биринчи лойиҳаси ҳисобланади. Унинг доирасида 793 янги оилавий поликлиникалардаги қишлоқ врачлик пунтлари замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, ушбу кўмак ёрдамида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида мавжуд бўлган долзарб муаммоларни ҳал қилиш, юрак ҳасталикларини даволаш, бола туғишдан олдин кузатув ишларини яхшилашга имкони беради.
Бундан ташқари, республика тиббиёт ходимлари учун малака ошириш курсларини ўтказиш ҳам назарда тутилган.