Абдулла Арипов ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида қатнашади
(last modified Wed, 29 Nov 2017 08:42:59 GMT )
ноябр 29, 2017 13:42 Asia/Tashkent
  • Абдулла Арипов
    Абдулла Арипов

30 ноябрь – 1 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Сочи шаҳрида (Россия) бўлиб ўтадиган Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг (бош вазирлар) 16-йиғилишида иштирок этади.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизматига таяниб, Кун.ўз сайти хабар берган.

Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари минтақа ва жаҳондаги мавжуд вазият юзасидан фикр алмашишади, ШҲТ доирасида иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликнинг кенг кўламдаги масалалари, Ташкилотга аъзо давлатларнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурининг бажариш бўйича Тадбирлар режасининг амалга ошириш жараёни ва кўп қиррали кун тартибининг бошқа масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, йиғилишда кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон вакиллари, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг Ижроия қўмитаси, Ишбилармонлар кенгаши ва ШҲТнинг Банклараро бирлашмаси Котибият раҳбарлари ҳамда қатор халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок этади.