Афғонистон президенти Ўзбекистонга келади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i26117-Афғонистон_президенти_Ўзбекистонга_келади
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Афғонистон раҳбари Ашраф Ғани 4 декабр куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади, бу ҳақда Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.
(last modified 2018-08-22T13:23:05+00:00 )
ноябр 29, 2017 15:38 Asia/Tashkent
  • Афғонистон президенти
    Афғонистон президенти

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Афғонистон раҳбари Ашраф Ғани 4 декабр куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади, бу ҳақда Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти билан иккиёқлама ҳамкорлик масалалари муҳокама этилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, 2017-йилнинг 29-ноябр куни Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов мамлакатга амалий ташриф билан келган Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг иқтисодий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Ҳумоюн Қаюмий ва Президентнинг МДҲ мамлакатлари ва Россия билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргарни қабул қилди.