Тошкент шаҳрида Kale компаниясининг Ўзбекистондаги филиали иш бошлади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i26323-Тошкент_шаҳрида_kale_компаниясининг_Ўзбекистондаги_филиали_иш_бошлади
2 декабрь куни Тошкент шаҳрида Kale компаниясининг Ўзбекистондаги филиалини тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда меҳмонлар компания ҳақида махсус тақдимотни томоша қилиб, Kale Gallery шоурумининг очилишига гувоҳ бўлишди
(last modified 2018-08-22T17:53:09+00:00 )
декабр 04, 2017 13:00 Asia/Tashkent
  • Тошкент шаҳрида Kale компанияси
    Тошкент шаҳрида Kale компанияси

2 декабрь куни Тошкент шаҳрида Kale компаниясининг Ўзбекистондаги филиалини тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда меҳмонлар компания ҳақида махсус тақдимотни томоша қилиб, Kale Gallery шоурумининг очилишига гувоҳ бўлишди

Кун.ўз сайтига кўра, Kale холдинги халқаро миқёсдаги корпорация бўлиб, Европада ишлаб чиқариладиган керамик плиталар бўйича учинчи “Энг йирик компания” деб эътироф этилган.

Бугунги кунда холдинг таркибида 17 компания мавжуд бўлиб, уларда 5 мингдан ортиқ ходимлар фаолият олиб боради. Kale Group ўз маҳсулотларини дунёнинг 100дан ортиқ мамлакатларига экспорт қилади.

Kale маҳсулотларининг сифати ва афзаллиги:

Маҳсулотларнинг енгил вазни қурилиш майдонидаги ишларни осонлаштиради;

Kale синтерфлекс антибактериал хусусиятларга эга бўлиб, шифохона ва болалар учун мўлжалланган объектлар лойиҳасида ишлатиш мумкин;

Ташқи муҳитда улар ёмғир ва қуёш билан биргаликда ўз-ўзини тозалаш хусусиятига эга;

Маҳсулотларга дизайнер дидига мослаб, ҳар қандай  ишлов бериш мумкин;

Kale экологик тоза маҳсулотлар қаторида энг муқобил танлов саналади.

Шоурумда меҳмонлар Kale Group компаниясининг ҳаммом ва ювиниш хоналари учун мўлжалланган сара мебел жиҳозлари, сантехника воситалари ҳамда аксессуарлари билан яқиндан танишишди. Бу ердаги нозик дид билан яратилган турфа хил моделлар ҳаттоки, энг талабгир харидорни ҳам бефарқ қолдирмаслиги аниқ.