Ўзбекистон БМТнинг Гиёҳвандлик ҳамда жиноятчилик бўйича бошқармаси билан ҳамкорликларини кенгайтирмоқда
(last modified Mon, 11 Dec 2017 05:55:16 GMT )
декабр 11, 2017 10:55 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон БМТ
    Ўзбекистон БМТ

Ўзбекистон ва БМТнинг Гиёҳвандлик ҳамда жиноятчилик бўйича бошқармаси 2018-2019 йилларда ҳамкорликни янада ривожлантириш тарафдорликлари бўйича қўшма баёнотни имзолади.

Кун.ўз сайтининг ҳужжат Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги делегациясининг 7-8 декабрь кунлари Вена шаҳрида Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича ташкилот иштирокчи давлатлари ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг 24-йиғилиши доирасида имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси ахборот хизмати хабар берган.

Иштирокчи давлатлар ва ҳамкор мамлакатлар ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари минтақавий хавфсизлик, янги чақириқлар ва таҳдидлар билан курашда, жумладан ноқонуний наркотрафикка қарши туришда ташкилот салоҳиятини мустаҳкамлаш билан боғлиқ долзарб масалаларни муҳокама қилишди.