Шаҳрам Ғиёсов кумуш медал соҳиби бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i2683-Шаҳрам_Ғиёсов_кумуш_медал_соҳиби_бўлди
Шаҳрам Ғиёсов кумуш медал соҳиби бўлди
(last modified 2018-08-22T13:17:18+00:00 )
август 18, 2016 08:33 Asia/Tashkent
  • Шаҳрам Ғиёсов кумуш медал соҳиби бўлди

Шаҳрам Ғиёсов кумуш медал соҳиби бўлди

Риода Ўзбекистон боксчилари бир кумуш соҳиби бўлишди ва яна бир бронзани нақд қилиб қўйишди.

ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Бугун Риода Шахрам Ғиёсов кумуш медал соҳиби бўлди.

Ўзбекистонлик 69 кг вазн тоифасида қатнашаётган боксчи ҳал қилувчи финал жангида Қозоғистонлик Днияр Елеусинов билан беллашди. Жанг Қозоғистонлик рақиб фойдасига 3:0 ҳисобда якунланди ва Шахрам кумуш медал соҳиби бўлди.

Ўзбекистоннинг яна бир боксчиси Зоиров Шахобиддин эса Озарбайжонлик рақибини енгиб, бронза медални нақд қилиб қўйди.

Шундай қилиб Ўзбекистон Олимпия жамоаси бугунги кунда камида 7 медал соҳиби бўлди. Улардан икки олтин, бир кумуш ва тўрт бронза. Ундан ташқари яна бир бронза нақд қилиб қўйилган.