Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Эроннинг «Персеполис» клубига қўшилди
Январ 07, 2026 10:49 Asia/Tashkent
-
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Эроннинг «Персеполис» клубига қўшилди
«Персеполис»нинг янги ўзбекистонлик ҳужумчиси Қатардаги Aspire (Аспайр) спорт йиғинида жамоанинг мураббийлар штабига таништирилиб, расман қизил кийимлилар йиғинига қўшилди.
«Персеполис» футбол клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев билан расмий шартнома имзолади. Игорь Сергеев шартнома имзолангандан сўнг, душанба куни кечқурун Қатарга йўл олди ва Aspire йиғинида «Персеполис» мураббийлар штабига ўзини таништирди. Шу тариқа, ўзбекистонлик ҳужумчи жамоа мураббийлари раҳбарлигида машғулотларни бошлайди.Айни пайтда «Персеполис» футбол жамоаси мавсум ўртасига тайёргарлик йиғинини ўтказиш мақсадида Қатардаги Aspire спорт базасида қароргоҳ тутган.
Ёрлиқ