Ӯзбекистонда президент сиёсатига қарши чиққан 14 нафар мансабдор шахс ишдан бӯшатилди
Жорий йилда ўтказилган ўрганишлар натижасида ноқонуний текширишларга йўл қўйилишида айбдор бўлган раҳбар ва мансабдор шахсларнинг интизомий жавобгарлигини кўриб чиқиш бўйича тегишли вазирлик ва идораларга 17 тақдимнома киритилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси матбуот-хизмати.
Ушбу тақдимномалар тегишли вазирлик ва идоралар томонидан кўриб чиқилиб, ноқонуний текширишларга йўл қўйганлиги учун 7 нафар раҳбар ва мансабдор шахслар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди, 14 нафар мансабдор шахс эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 7 нафарига "ҳайфсан" ёки "танбеҳ" интизомий жазо чоралари қўлланилди, 8 нафар ходим ўртача ойлик иш ҳақининг 20-50 фоизигача жаримага тортилди.