декабр 17, 2017 10:53 Asia/Tashkent
  • Қўшни давлатлардан 10 долларлик, бошқа давлатлардан 1000 долларлик товарни божсиз олиб кириш мумкин
    Қўшни давлатлардан 10 долларлик, бошқа давлатлардан 1000 долларлик товарни божсиз олиб кириш мумкин

Бундан ташқари, чегарадош бўлмаган давлатлардан 1000 АҚШ доллари миқдорида ўз эҳтиёжи учун товарларни божсиз олиб кириш мумкин

САВОЛ: Мен Россиядан Ўзбекистонга ер ҳайдайдиган мотокультиватор, яъни мотоблок олиб келмоқчиман. Унинг нархи тахминан 60.000 рубль (1000 АҚШ доллари), мотори 300-350 см куб. Мазкур техника асбобини олиб кириш учун божхона тўлови тўланадими, агар тўланса қанча миқдорда тўланади? Т.Бекжўраев

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 289-моддасига асосан товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда божхона божи, қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, божхона йиғимлари ва қонун ҳужжатларида бошқа божхона тўловлари ҳам белгиланиши мумкин. Божхона божларининг ва солиқларнинг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчиликка кўра, жисмоний шахслар томонидан Республикамиз ҳудудига товарларни божсиз олиб келиш бўйича нормалар белгиланган бўлиб, унга кўра чегарадош давлатлардан, яъни Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Афғонистон ва Тожикистон Республикаларидан 10 АҚШ доллари миқдорида ўз эҳтиёжи учун истеъмол товарларини божсиз олиб кириш мумкин. Бундан ташқари, чегарадош бўлмаган давлатлардан 1000 АҚШ доллари миқдорида ўз эҳтиёжи учун товарларни божсиз олиб кириш мумкин. Агарда мазкур меъёрлардан ортиқча миқдорда товарлар олиб келинганда, белгиланган тартибда божхона тўловлари ундирилади.

Саволга Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси масъул ходими Азиз Дўстиёров жавоб берди.

Ёрлиқ