Ўзбекистонда барча турдаги товарлар бўйича экспорт божхона божлари бекор қилинди
(last modified Sun, 17 Dec 2017 06:07:33 GMT )
декабр 17, 2017 11:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда барча турдаги товарлар бўйича экспорт божхона божлари бекор қилинди
    Ўзбекистонда барча турдаги товарлар бўйича экспорт божхона божлари бекор қилинди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15 декабрдаги фармонига биноан барча турдаги товарларга экспорт божхона божлари ва товарларни экспорт қилишни лицензиялаш бекор қилинди

Шавкат Мирзиёев 15 декабрь куни «Экспортни рағбатлантириш ва маҳаллий товарларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.

Ҳужжатда барча турдаги товарларга экспорт божхона божлари ва товарларни экспорт қилишни лицензиялашни бекор қилиш назарда тутилган, қонун ҳужжатларида назарда тутилган муайян товарлар бундан мустасно.

Бундан ташқари, ўз маҳсулотларини экспорт қилувчи барча мулкчилик шаклидаги корхоналарга хорижда савдо уйлари ва ваколатхоналарини ташқи бозорларни маркетинг тадқиқот қилиш ҳамда ўз маҳсулотларини реклама қилиш учун очишга рухсат берилди. Улар  консигнация шартларида товарларини етказиб беришлари ҳам мумкин, қонун ҳужжатларида назарда тутилган муайян товарлар бундан мустасно.

Ёрлиқ