АҚШ Ўзбекистонга Жаҳон савдо ташкилотига киришига ёрдам бермоқчи
14 декабрь куни Ташқи савдо вазирлигида Марказий Осиё ва Жанубий Осиё бўйича савдо вакили ёрдамчиси Марк Линскотт бошчилигидаги АҚШ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Кун.уз сайтининг хабар қилишича, шунингдек, учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига киришига оид масалаларни муҳокама қилдилар. Бундан ташқари, Ўзбекистон АҚШнинг тариф преференцияси умум тизими ва интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоялаш бўйича аъзолигига тегишли масалаларни атрофлича кўриб чиқдилар.
Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнига техник ёрдам кўрсатиш бўйича келишувларга эришилди. Ушбу масалаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ходимлари ва АҚШнинг савдо ваколатхонаси офиси билан доимий алоқа ўрнатилишига келишиб олинди.