Молия вазири​: ​Ўзбекистон нефтни импорт қилувчи мамлакатга айланиб бўлди
(last modified Thu, 21 Dec 2017 08:13:15 GMT )
декабр 21, 2017 13:13 Asia/Tashkent
  • Молия вазири​: ​Ўзбекистон нефтни импорт қилувчи мамлакатга айланиб бўлди
    Молия вазири​: ​Ўзбекистон нефтни импорт қилувчи мамлакатга айланиб бўлди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров мамлакатда нархи ошиб кетган нефть маҳсулотлари бўйича изоҳ берди. У бу ҳақда Сенатнинг XIII ялпи мажлисидаги нутқида таъкидлаб ўтди

«Жаҳон бозорида нефть нархи ўсиш суръатларига эга бўлмоқда, Ўзбекистон эса охирги йилларда нефтни импорт қилувчи мамлакатга айланиб бўлди. Шунинг билан унинг нархидаги ўсиш - ички бозордаги нефтдан тайёрланадиган маҳсулотлар нархига салбий таъсир қилади.

Масалан, 2017 йил кеч баҳор кунларидан бошлаб, нефть нархи ўсиши билан «​Ўзбекнефтегаз»​ компаниясининг кўрган зиёни 600 миллиард сўмдан ошиб кетди. Бугунги кунда компанияга давлат бюджетидан кўмак бериш чоралари кўрилмоқда. Биз бензин нархи ҳанузгача арзон сақланмоқда, деб иддао қилганимизга қарамай, уни Тошкент шаҳридан бошқа жойда топишнинг иложи йўқ эди. Бозордаги жуда кўп нархларнинг белгиланиши, хусусан, инфляция даражаси ҳам мана шу нефть қиймати билан чамбарчас боғлиқ», дейди Молия вазири.

Жамшид Қўчқоровнинг таъкидлашича, ушбу нархлар бозор иқтисодиёти қоидалари бўйича эркин белгиланиши лозим. Инфляция даражасини 4-5 фоизга келтириш учун нарх-навони эркинлаштириш йўлидан бориш лозим.