Ўзбекистонда 2018 йилнинг биринчи ярмида Қуръон мусобақаси ўтказилади
Қуръон мусобақасида иштирокчиларни рўйхатга олиш 2018 йил 1 январидан бошлаб 10 январигача давом этади
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 1 сентябрда "Ҳазрати Имом" мажмуасида давлат, жамоат ва диний соҳа ходимлари билан бўлган учрашувда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ислом цивилизацияси маркази биргаликда республикада оммавий суратда ва турли босқичларда Қуръон қироати мусобақаларини ўтказиш бўйича топшириқ берганди.
Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш 2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда Қуръон мусобақасини ўтказиш белгилаб олинди.
Қуръон мусобақасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари ва Тошкент ислом университети талабаларидан ташқари, масжидлардаги имом-хатиблар, имом ноиблари ҳамда Қуръони карим қироати бўйича иқтидори бўлган 18-40 ёшдаги барча эркагу аёл фуқаролари иштирок этишлари мумкин.