Ўзбекистон президенти Москвага сафар қилади
декабр 23, 2017 11:28 Asia/Tashkent
Шавкат Мирзиёев жорий йил 26 декабрь куни Москвада бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммитида иштирок этади. Бу ҳақда «Халқ сўзи online» нашри хабар тарқатди.
Кун.ўз сайтига кўра, МДҲ аъзо мамлакатлари раҳбарларининг Янги йил арафасидаги навбатдаги учрашуви ортда қолаётган йил якунларини сарҳисоб қилиш ва бирлашма доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мақсад ва вазифаларни белгилаб олиш имконини бериши баробарида минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама этиш учун яхши имконият яратади», дейилган хабарда.
Ёрлиқ