Шок! Молия вазирлигида бир кунда 50 киши ишдан бўшатилди
(last modified Sun, 24 Dec 2017 10:36:53 GMT )
декабр 24, 2017 15:36 Asia/Tashkent
  • Молия вазирлигида бир кунда 50 киши ишдан бўшатилди
    Молия вазирлигида бир кунда 50 киши ишдан бўшатилди

23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида оммавий равишда ишдан бўшатиш бўлиб ўтди. Kun.uz манбаси берган ахборотга кўра, вазирликда камида 50 киши ишдан кетган.

Ишдан бўшатилганлар орасида бошқарма бошлиқлари Ирина Голишева, Ш Ҳайдаров ва А.Абдуллаев ҳам бор. Шунингдек, икки нафар бошқарма бошлиқлари ўринбосарлари ишдан олинган.

Манбанинг маълумотига кўра, оммавий равишда ишдан бўшатишга Молия вазирлигидаги камчиликлар, бюджет халқчил қилинмагани ва йил давомидаги бошқа кўплаб муаммолар сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида Молия вазирлигида тозалаш ишлари ўтказишга буйруқ берганди.

У Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — молия вазири Жамшид Қўчқоровга юзланиб, вазирликни «каламушлар»дан тозалашга 10 кун муҳлат берган, «тажрибаси бўлмаса-да, Ватанни севадиган одамлар»ни ишга олишга чақирганди. Акс ҳолда Қўчқоровнинг ўзи ишдан кетиши ҳақида огоҳлантирилганди.

Президент Жамшид Қўчқоровнинг жорий фаолиятидан норозилигини билдираркан, у тақдим этган ҳисоботларда Острогорский таъсири борлигини таъкидлаганди.

Президент «Острогорский» деб Молия вазирлигининг Давлат бюджети бош бошқармаси собиқ бошлиғи Элла Острогожскаяни назарда тутган.