Тошкент аэропортида Исроил фуқароси патронлар билан ушланди
Бу Тошкентда сўнгги ойда ўқ-дорилар билан ушланган Исроилнинг тўртинчи фуқароси бўлди
Тошкент халқаро аэропортида 25 декабрь куни юкларида патронлар обоймаси бўлган навбатдаги исроиллик фуқаро қўлга олинди (патролар тўппончаники бўлганми, ёки автоматники, бу номаълум бўлиб турибди). Исроил элчихонаси вакили қўлга олинган шахс билан учрашди ҳамда унинг озод этилишини тезлаштиришга ҳаракат қилмоқда.
Бу Тошкентда сўнгги ойда ўқ-дорилар билан ушланган Исроилнинг тўртинчи фуқароси, деб хабар берилмоқда.
Қайд этилишича, 13 декабрь куни Тошкент аэропортида Ришон ле-Циондан бўлган 19 ёшли ҳарбий хизматчи Нагораи Мадар қўлга олинган. У оиласи билан Таиландга, Ўзбекистонда қўниб ўтган ҳолда парвоз қилаётган бўлган. Унинг рюкзакидан патрон гильзасини топишди. Мадарнинг ўзи баллистик экспертизадан сўнг қўйиб юборилди ва Исроилга депортация қилинди.
Кейинчалик Нагораи Мадарнинг оиласи Исроил ТИВни ҳеч қандай чора кўрмаганликда айблади.