Шавкат Мирзиёев : «2018 йил Ўзбекистон тараққиётида ҳал қилувчи йил бўлади»
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 1 январь куни телевидение орқали Ўзбекистон халқига мурожаат йўллади
Мирзиёев шунингдек :халқимизнинг фидокорона меҳнати билан 2017 йилни барча соҳаларда ёруғ юз билан якунлашга эришдик.
Энг муҳими, давлатнинг халққа муносабати ўзгармоқда. Халқ деган тушунчанинг қадри юксалмоқда. Эл-юртга хизмат қилиш ҳаётимиз мазмунига айланмоқда.
Буларнинг барчаси одамларимизнинг кундалик ҳаётида ўз амалий ифодасини топмоқда. Уларнинг эртанги кунга ишончи янада мустаҳкам бўлмоқда.
Ташқи сиёсат соҳасидаги фаолиятимиз ҳам, айтиш мумкинки, ғоятда самарали бўлди. Айниқса, қўшни давлатлар билан муносабатларимиз янгича руҳ ва мазмун касб этмоқда.
Бу эса минтақамизда ўзаро ишонч, дўстлик ва ҳамкорлик муҳитини янада кучайтириш учун мустаҳкам замин бўлмоқда. Биз бу стратегик йўлни 2018 йилда ҳам изчил ва фаол давом эттирамиз.
Фурсатдан фойдаланиб, узоқ ва яқин барча мамлакатлар халқларини ҳам, Янги йил байрами билан табриклаб, уларга тинчлик ва равнақ тилаймиз.
Азиз юртдошлар!
Биз Янги – 2018 йилга Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб ном бердик.
Биз буюк келажагимизни айнан мана шундай юксак мақсад ва ғоялар асосида барпо этамиз.
Халқаро майдонда кескин рақобат кучайиб бораётган ҳозирги вақтда бу энг тўғри ва самарали йўлдир.
Шу маънода, 2018 йил Ўзбекистон тараққиётида ҳал қилувчи йил бўлади, деб айтишга барча асосларимиз бор. Янги йилда ҳам халқимиз ҳаёт даражаси ва сифатини, барча тоифадаги аҳолимиз даромадларини оширишга алоҳида аҳамият берамиз деб таъкидлади.