Январ 06, 2018 15:14 Asia/Tashkent
  • Самарқанд
    Самарқанд

Ўзбекистон республикаси Давлат туризм қўмитаси ҳудудларда мамлакатимизнинг туристик брендини фаоллаштиришни кўзда тутмоқда.

Кун.ўз сайтига кўра, бундан мақсад Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудини сайёҳлик бозорида танитишдир. Улар яқин кунларда туризмни ривожлантириш кўзда тутилган барча ҳудудларда яратилади.

Уни яратиш жараёни бошланди. Минг афсуслар бўлсинки, у барча ҳудудларда муваффақиятли равишда амалга оширилмади. Баъзи бир ҳолларда у ёки бу сабабларга кўра тасдиқланган логотипларни ўзгартиришга тўғри келди.

Жараён янги босқичининг бошланғич нуқтаси  инвентаризациядан бошланади. Бунда реал ҳолат ҳисобга олинади. Таҳлиллар натижасида  логотипи бўлмаган туристик саёҳат жойларида улар янгидан яратилади, логотипи бўлган жойларда эса уларнинг қабул қилинган янги талабларга мувофиқлиги баҳоланади. 

Ўтказилган тадқиқотлар натижасида Ўзбекистон республикасининг ягона туристик ва инвестицион брендини  тасдиқлаш учун умум республика танлови бўлиб ўтади.

Ёрлиқ